Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси

Савол - жавоблар

Иш жойларни аттестациядан ўтказиш – бу нима?

Иш жойларни аттестациядан ўтказиш – ишлаб чиқариш муҳитидаги физикавий, кимёвий, биологик омилларни, иш жойида меҳнат жараёнидаги оғирлик ва зўриқишни синов асбобларида комплекс ўрганиш, ускуналарнинг жароҳат етказиш хавфини аниқлаш жараёнидир.


Иш жойларнинг аттестациядан ўтказиш каерда ўтказилади?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 28 май 1996 йилда 247-рақам билан рўйхатга олинган “Меҳнат шароитларини бахолаш, меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациядан ўтказиш услубиёти”га мувофиқ аттестациядан ўтказиш ишлари ташкилий-ҳуқуқий шакли, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар корхона ва ташкилотларда амалга оширилади.


Нима учун иш жойларни аттестациядан ўтказиш зарур?

Иш жойларни аттестациядан ўтказишнинг асосий мақсади, фуқароларни санитария-гигиена меъёрларига жавоб берувчи соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш;
Иш жойи шароитининг зарарлилиги ва меҳнатнинг хавфлилиги даражасини ва қандай синфга таалуқлилигини асослаш;     
Ишлаб чикаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, меҳнат шароитларини соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларни давлат пенсия таъминоти ҳақида»ги қонунига асосан имтиёзли давлат пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи 1, 2 ва 3-сон рўйхатларига ишлаб чикариш, муассаса, иш, касб, лавозим ва кўрсаткичларини таалуқлилигини асослаш;     
Корхонада ноқулай ва алоҳида тусдаги меҳнат шароитида ишлагани учун йиллик қўшимча таътил кунлари ва қискартирилган иш вақти давомийлиги ҳуқуқини берувчи иш, касб ва лавозимлар рўйхатларини аниқлаш;     
Ходимни ноқулай меҳнат шароитида ишлагани учун имтиёзли давлат пенсия таъминотига ҳуқуқи мавжудлиги ёки йўклигини тасдиқлаш (белгилаш);     ишлаб чикаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, меҳнат шароитларини соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш учун зарур.


Иш жойларни аттестациядан ўтказишга ким масъул?

Иш жойларни аттестациядан ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун корхона рахбари (иш берувчи) масъул.


Иш жойларнинг аттестациядан ўтказиш қайси даврда амалга оширилиши лозим?

Аттестациядан ўтказиш даврийлиги корхона томонидан белгиланади, лекин 5 йилда бир мартадан кам бўлмаслиги керак.


Иш жойларнинг аттестациядан ўтказиш хужжатларини сақлаш тартиби?

Аттестация якуни бўйича ҳужжатлар қатъий тартибда юритиладиган хисобот хисобланиб, корхонада 50 йил сақланади.     
Корхона, ташкилотнинг фаолияти тўхтатилиб, тугатилганида хужжатлар белгиланган тартибда архивга топширилиши лозим.